15 Феврал 2021 йил 677

Бухорода ташкил этилган “Кўчма ҳаракатланувчи пост” гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашда самара бермоқда

Бугунги кунда Республика миқёсида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши курашиш ойлиги” тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Ана шу тадбирлар доирасида Бухоро вилоятида ҳам бир қатор тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилиши билан бир қаторда, ҳудудларда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, эгаллаш, тайёрлаш, олиш, сақлаш ҳамда бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни ўтказиш, истеъмол қилишга жалб этиш, ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноий ҳатти-ҳаракатларни аниқлаш борасида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорликда кенг кўламли махсус, тезкор ва профилактик тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

2021 йил 11 февраль куни тахминан соат 22:30 ларда Халқаро аҳамиятга эга бўлган А-380 автомобиль йўлининг Бухоро вилояти ҳудудидан ўтувчи 367-кмда ташкил этилган кўчма ҳаракатланувчи постда хизмат олиб бораётган вилоят Ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари ходимларидан таркиб топган гуруҳ томонидан фуқаро Ғ.Ҳ. бошқарувида бўлган “Кобалт” русумли автомашина тўхтатилиб, автомашина салонида йўловчи сифатида кетаётган 1989 йилда туғилган Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси S.S.Y. ва унинг шериклари ёнлари кўздан кечирилганда, уларнинг ёнидан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи таъқиқланган, гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи соф вазни 36.67 (ўтти олти бутун юздан олтмиш етти) граммга тенг бўлган, кўп миқдордаги “Кўкнор хашаги экстракти” гиёхвандлик воситаси қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тадбир иштирокчилари томонидан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб,  дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech