15 Июн 2021 йил 628

Бухорода телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш жинояти фош этилди.

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ҳамкорликдаги тадбири давомида, Бухоро Тиббиёт институти талабаси Ғиждувон тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган Н.Н., маҳалладоши Бухоро давлат университети талабаси, 2001 йилда туғилган А.Э. ва унинг курсдоши Ғиждувон тумани Дилкушо маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган Ҳ.Ф. лар билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктириб, ноқонуний даромад олиш мақсадида ўзлари вақтинчалик истиқомат қилиб келган Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасидаги ижара уйида ўзларига тегишли бўлган “Redmi 6A” русумли, “Redmi Note 9” русумли, “Samsung A11” русумли уяли алоқа воситалари хотирасига халқаро трафикларни ноқонуний ўтказиш учун фойдаланиладиган “SimCash” дастурини ўрнатган ҳолда, халқаро трафикни ўтказиш мақсадини кўзлаб телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратиш жиноятини содир қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Н., А.Э. ва Ҳ.Ф. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2787-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech