1 Сентябр 2020 йил 402

Бухорода "Тест синови" тадбирларини ўтказиш учун барча куч ва воситалар шай ҳолатга келтирилди.

Жорий йилнинг 01 сентябрь куни Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, бошқа ҳуқуқни муҳоқаза қилувчи органлар масъул раҳбарлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сонли ва 17 июндаги ПҚ-4359-сонли Қарорлари, Президент Администрациясининг 2020 йил 29 июлдаги 02-2212-сонли топшириғига асосан, 2 сентябрь кунидан бошланадиган олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказиладиган “Тест синовлари” тадбирлари олдидан тадбирга жалб этилган куч-воситалар билан Йўриқнома ўтказди.

Тест синовлари Бухоро шаҳрида жойлашган 3 та объектларда яъни, “Бухоро” спорт мажмуаси, “Бухоро” ФК ўйингохи ва “Дилкушо” теннис мажмуаларида ўтказилиши, ушбу обеъктлар бугунги кунда тўлик кўриқловга олинганлиги қайд этилиб, мазкур объектларда жамоат тартибини сақлаш ҳамда хавфсизликни таъминлашга доир амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, объектларга хизматга жалб қилинган объект рахбарлари, ўринбосарлари ҳамда участка раҳбарларининг хизмат мажбуриятлари батафсил тушунтирилиб, қўшимча вазифалар белгилаб берилди.

Хизмат олди йўриқномага Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи подполковник Б.Саитджанов ва Фавқулотда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари полковник Ш.Хушназаров ҳамда хизматга жалб қилинган объект раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, участка рахбарлари ҳамда ҳамда шахсий таркиб иштирок этди.

Бундан ташқари, вилоят ички ишлар бошқармасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларидан иборат тезкор штаб ва ишчи гуруҳларни тузиш, кунлик амалга оширилаётган ишларни умумлаштириб бориш бўйича топшириқлар берилди.

Тест синовлари ҳар куни 2-сменада соат 0500-1100 ҳамда 1500-2000 оралиғида ўтказилиши, тест синовлари ўтказиладиган барча объектларнинг муҳандислик-техник ҳолати, фавқулодда вазиятларни олдини олиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин ва йўл ҳаракати хавфсизлиги (газ, электр, иситиш тизимлари, ёнғинга қарши воситалар ва ҳ.к), санитария меъёрларига риоя этилиши, карантин талабларининг тўғри йўлга қўйилганлиги, абитуриентлар учун шарт-шароитларнинг мавжудлиги ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан келиб чиқиб, махсус комиссия мутахассислари томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилиб далолатномалар расмийлаштирилганлиги ўрганилди.

Ушбу тадбирларни ўтказиш давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида куч-воситаларнинг тўғри тақсимланганлиги, назорат-ўтказиш пунктларининг ташкил этилганлиги, бу ерда етарли миқдорлаги металлодетекторлар, видеокузатув камералари (видеофиксация, 3600 айланувчи камералар, онлайн транслация учун камералар, шахсни идентификациялаш қурилмалари) ўрнатилганлиги, обеъктларда фавқулодда ҳодисалар содир этилишини олдини ошлиш мақсадида, Ички ишлар, Милллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Соғлиқни сақлаш, Санитария бошқармаси, газ ва электр хизматлари масъулларидан иборат гуруҳларнинг навбатчилиги ташкил этилганлиги, етарли миқдорда автоэкипажлар жалб этилганлиги, ҳар бир объектда ички ишлар органларининг тезкор-тергов гуруҳлари фаолияти хамда “Коронавирус” пандемияси шароитида Бухоро вилоятида тест синовларини юқори даражада ташкил этиш бўйича зарур чоралар кўрилганлигини ва хизматга жалб килинган ходимларнинг бир марталик ҳимоя воситалари билан таъминланганлиги ўрганилиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Text to speech