Бухорода ўғирликни ўзига касб қилиб олган жиноий гуруҳнинг яна бир жинояти фош этилди
2020 йил 21 ноябр куни Бухоро тумани Ички ишлар бўлимига туманнинг Гулшанобод маҳалласида яшовчи, 1980 йилда туғилган А.Р. ариза орқали мурожаат қилиб, 2020 йил 20 ноябрь кунидан 21 ноябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, унга тегишли бўлган Жонбобо қишлоғида жойлашган “Олимжон метал плюс” хусусий корхона цехига “Акфа” ромдан ишланган эшикни бузиб кириб, ушбу хонада бўлган 1 дона баҳоси 1.000.000 сўмлик “Манита” русумли болгарка ва 1 дона баҳоси 1.000.000 сўмлик пайвандлаш ускунасини яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув, қидирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, Бухоро туманидаги компьютер ўйингоҳида ўғирлик жиноятини содир қилганликда айбланаётган Бухоро шаҳар Темирйўлчи кўчасида яшовчи 2000 йилда туғилган Б.Ж. ўзининг жиноий шериклари 2002 йилда туғилган Т.У., 2004 йилда туғилган Б.Я. ва 2005 йилда туғилган А.Б. лар содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу жиноий гуруҳнинг бошқа шу каби фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлик ҳолатларини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.