12 Декабр 2020 йил 498

Бухорода ўтказилаётган “Антитеррор-тозалаш” махсус тезкор профилактик тадбирлари давомида пиротехник воситаларнинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланмоқда

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг тегишли кўрсатма ва фармойишига мувофиқ вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида кенг қамровли “Антитеррор-тозалаш” махсус тезкор профилактик тадбирлари ўтказилмоқда

Мазкур тадбирлар доирасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда пиротехник воситаларнинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 11-12 декабрь кунларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта ана шундай ҳолатлар аниқланди

Жумладан: 1949 йилда туғилган, Бухоро шаҳар Султон Жўра кўчасида яшовчи фуқаро С.М. ўзига тегишли озиқ-овқат махсулотлари савдо дўконида 5 қути (жами 900 дона) “Трения” ва “Британик” ёзувли  пиротехника воситаларини сотиш мақсадини кўзлаб сақлаб келаётганлиги Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Бухоро тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро тумани Тор-тор маҳалла қишлоғида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро К.Г. ўзининг яшаш хонадонида 6 қути (360 дона) “Трения” ёзувли пиротехника воситаларини сотиш мақсадини кўзлаб, сақлаб келганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Қоракўл туманида ўтказилган тезкор тадбирлардан бирида, Қоракўл тумани, Эски Қалъа маҳалласида яшовчи,  1999 йилда туғилган С.Р. туман марказидаги кўчалардан бирида  7 синф ўқувчиси вояга етмаган Д.М. га 5 блок (3000 дона) “Британик” ёзувли пиротехника воситаларини сотаётган вақтда ушланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Худди шунингдек, олинган тезкор маълумотларга кўра Шофиркон туманида ўтказилган тадбир давомида 2002 йилда туғилган, туманнинг Х.Ориф маҳалласида яшовчи А.А.нинг ёнида бўлган спорт сумкаси текширилганда, 5 блок (3000 дона) “Трения” ёзувли пиротехника воситаларини сотиш мақсадини кўзлаб олиб юрганлиги аниқланган.

Бу каби тадбирлар барча ҳудудларда изчиллик билан амалга ошириб келинмоқда, алоҳида гуруҳлар томонидан ҳамкорликдаги тадбирларни кучайтириш борасидаги ишлар Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан алоҳида назоратга олинган.

Text to speech