27 Январ 2021 йил 693

Бухорода ўтказилаётган “Қидирув” махсус тезкор тадбирлари ўзининг самарасини бермоқда

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан жиноят содир этиб суриштирув, дастлабки тергов ҳамда суд идораларидан яшириниб юрган гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчиларни қидириб топиш, одил судлов ихтиёрига топшириш орқали жазо муқаррарлиги принципини таъминлаш борасида бир қатор тезкор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда

Ички ишлар бошқармасининг алоҳида фармойиши асосида тузилган гуруҳлар томонидан вилоятимиз, республикамизнинг бошқа вилоятлари ҳамда мамлакатимиз ташқарисида ҳам ўтказилаётган бу каби тадбирлар ўз самарасини бермоқда.

Худди шундай, 2021 йилнинг 26 январь куни ўтказилган “Қидирув” тадбири давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси (ўғирлик) 1-қисмида қўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун, Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан 2021 йилнинг 12 январь кунидан бери қидирув эълон қилинган, Шофиркон тумани Чандир маҳалласи Қуйи Саврак қишлоғида рўйхатда турувчи, 1989 йилда туғилган Ш.Н.нинг Тошкент шаҳар ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб, ушланди ва вилоят Ички ишлар бошқармаси ППХваЖТСБ Вақтинча сақлаш хибсхонасига жойлаштирилди.

Text to speech