1 Октябр 2020 йил
1080
Бухорода ўтказилаётган “Қидирув” тадбирлари давомида тергов ва суд идораларидан яшириниб юрган шахс чет мамлакатда қўлга олинди.
2020 йил 30 сентябрь куни ўтказилган “Қидирув” тадбирлари давомида Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 128-моддаси 2-қисмида қўрсатилган жиноятни содир қилган, дастлабки тергов ва суд идораларидан яшириниб юрганлиги учун Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди томонидан 2020 йилнинг 11 февраль кунидан бошлаб “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда қидирув эълон қилинган, Ромитан тумани Азизон МФЙ да рўйхатда турувчи, 1995 йилда туғилган С.Л. Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланиб ушланган ва унга нисбатан қидирув бекор қилинган.