25 Ноябр 2020 йил 268

Бухорода ўтказилаётган “Қидирув” тезкор профилактик тадбирларида барча хизмат соҳа ходимлари фаол иштирок этмоқдалар

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг тегишли Фармойиши билан “Қидирув” тезкор-профилактик тадбири эълон қилинган бўлиб, мазкур фармойишга асосан вилоят ички ишлар бошқармасининг барча соҳавий хизматлари, шаҳар ва туман ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва кенг жамоатчилик билан биргаликда жиноят содир этиб, жавобгарликдан қутулиш мақсадида суриштирув, дастлабки тергов ҳамда суд идораларидан яшириниб юрган гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчиларни қидириб топиш, уларга нисбатан қонуний чора кўриш ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш мақсадида ҳамкорликдаги бир қатор тезкор қидирув ва профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Ана шундай тадбирларда мазкур йўналишга масъул бўлган хизмат соҳалар қаторида, Ички ишлар бошқармасининг бошқа соҳавий хизмат ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, ижобий натижаларга эришиб келмоқдалар.

Жумладан, жорий йилнинг 24 ноябрь куни Вилоят Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисмида қўрсатилган жиноятни содир қилиб, дастлабки тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2020 йил 16 ноябрь кунидан буён қидирув эълон қилинган Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Саноатчилар кўчасида рўйхатда турувчи, 1989 йилда туғилган Ф.Н. Тошкент шаҳри худудида қўлга олиниб, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Пост патрул хизмати ва жамоат тарбини сақлаш бошқармасига қарашли Вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Text to speech