10 Декабр 2020 йил 473

Бухорода ўтказилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларда зўравонлик ҳамда тазйиққа учраётган хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқлари “Ҳимоя ордерлари” орқали таъминланмоқда

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим томонидан, шаҳар-туман Ички ишлар органлари ҳамда бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш, зўравонлик, тазйиқ ва турли руҳий ҳамда жисмоний қийноқларга учраб келаётган аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, эрта турмуш, эрта туғруқ, ўз жонига қасд ва суиқасд билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш, ажрим ёқасига келиб қолган оилалардаги аёллар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари муаммоларини ҳал қилиш орқали ажримларни олдини олиш, узоқ муддатга кетган оилалардаги аёллар ва уларнинг қаровсиз қолган фарзандлари тарбияси билан шуғулланиш, уларни чет мамлакатлардан қайтариш ва ўзи яшаб келаётган ҳудуддаги бўш иш ўринларига ишга жойлаштирган ҳолда бандлигини таъминлаш, ишсиз ва касбга эга бўлмаган аёлларни касбга ўргатиш борасида кенг кўламли амалий тадбирлар, манзилли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан: Когон тумани  “Хўжа Якшаба” маҳалласида яшовчи 1989 йилда туғилган, оилали 2 нафар фарзанднинг онаси, мавсумий иш билан шуғулланувчи  М.С. нинг турмуш ўртоғи билан ўрталаридаги турли низо ва келишмовчиликларнинг сабабларини ўрганиш мақсадида, ушбу оила маҳалла биносига чақиртирилиб, профилактик ишлар олиб борилди ва аёлга бир ой муддатга “Ҳимоя ордери” расмийлаштирилиб, томонларга ордер талаблари батафсил тушунтирган ҳолда расмий огоҳлантирилди.

Олот туманида ўтказилган тадбирлар давомида ҳам хотин-қизлар ўртасида хуқуқбузарликлар ва  жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, бу борадаги иш самарадорлигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилияти ҳамда имкониятларини рўёбга чиқариш мақсадида, ёрдамга муҳтож, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, жиноят содир этишга мойил, ишсиз, кам таъминланган аёллар билан тумандаги 28, 31 ва 25-умум таълим  мактабларида профилактик тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбирлар давомида оилаларда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, мактаб ўқувчиларининг карантин коидаларига риоя килишларини таъминлаш, дарс жараёни, вояга етмаган болалар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди. Жараёнда ўсмир ёшидаги қизларнинг ахлоқ-одоби борасида ҳам психологик ёндашувлар асосида амалий ишлар бажарилди.

Жондор тумани Ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Хотин-қизлар масалалари бўйича гуруҳ томонидан, мутасадди идоралар билан ҳамкорликда туманнинг Туркистон маҳалласида яшовчи, биринчи турмушидан ажрашган, 1982 йилда туғилган О.А. нинг мурожаати асосида, унинг биринчи турмуш ўртоғи билан ўртасидаги мол-мулк билан боғлиқ можароси ҳал қилинди.

Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Text to speech