21 Ноябр 2020 йил 443

Бухорода ўтказилган ҳамкорликдаги тезкор тадбирда қидирувда бўлган шахс ушланди

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-модда 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, дастлабки тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 14 ноябрь кунидан эътиборан қидирув эълон қилинган Бухоро шаҳар Гулбаҳор кўчасида яшовчи, 1988 йилда туғилган М.Ҳ., вилоятнинг энг чекка туманларидан бири бўлган Қоракўл туманида яшириниб юрганлиги аниқланиб, қўлга олинди ва вилоят ИИБ Пробация ва Жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сон Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Text to speech