Бухорода ўтказилган “Қидирув” тезкор тадбирида жиноят содир этиб суд идораларидан яшириниб юрган шахс ушланди
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси (ўғирлик) 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, суд идораларидан яшириниб юрганлиги сабабли Жиноят ишлар бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан 2020 йил октябрь ойидан буён қидирув эълон қилинган, 2001 йилда туғилган Бухоро шаҳар Ҳавзи-бодом кўчасида истиқомат қилувчи И.М. Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари давомида Бухоро туман ҳудудининг чекка ҳудудларида яшириниб юрганлиги аниқланиб қўлга олинди ва вилоят Ички ишлар бошқармаси Пробация ва Жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сон Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Ҳозирги кунда судланувчи И.М.га нисбатан суд тергови давом эттирилмоқда.