16 Феврал 2021 йил 527

Бухорода ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда гиёҳвандлик моддалар олди сотдиси билан шуғулланиб келаётган яна бир гуруҳ шахслар қўлга олинди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли Фармойишига мувофиқ, ҳудудларда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, эгаллаш, тайёрлаш, олиш, сақлаш ҳамда бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни ўтказиш, истеъмол қилишга жалб этиш, ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноий ҳатти-ҳаракатларни аниқлаш борасида барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорликда кенг кўламли махсус, тезкор ва профилактик тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Шофиркон тумани Ички ишлар бўлими ҳамда ДХХ туман бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилди.

2021 йил 10 февраль куни Ғиждувон туман Зарангаре маҳалласида яшовчи 1988 йилда туғилган Қ.З. таниши М.Э.га 600.000 (олти юз минг) сўм эвазига 1 дона “Спички” ёзувли гугурт қутига солинган Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра соф вазни 2,97 граммга тенг бўлган “Марихуанна” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинди.

Тадбир давомида Қ.З.га тегишли бўлган Матиз русумли автомашина кўздан кечирилганда, автомашинанинг суғурта қоғозига ўралган “Марихуанна” гиёҳвандлик моддасининг қолдиқлари ва қутига солинган 12 (ўн икки) дона “беломурконал” ёзувли тамакига ўхшаш моддалар холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Қ.З. билан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида, тезкор тадбир давомида ундан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган “Марихуанна” гиёҳвандлик моддаларини ҳамқишлоғи 1989 йилда туғилган С.Ж. дан сотиб олганлигини аниқланиб, унинг яшаш хонадонида кечиктириб бўлмас тергов ҳаракатлари ўтказилганда, тандирхонасидаги тандир ичидан, уйининг томидан, қурилиши тугалланмаган биносидан, “марихуанна” гиёҳванлик ўсимлигига ўхшаш ўсимлик бўлаклари ва қора рангли ўсимлик уруғлари аниқланиб, тегиши тартибда холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди. Ҳужжатлаштирилиб олинган мазкур далилий ашёлар юзасидан экспертиза тайинланганда, ушбу моддалар соф вазни 24.96 граммга тенг бўлган қуритилган ҳолатдаги "Марихуана" гиёҳвандлик моддалари эканлиги тасдиқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech