14 Ноябр 2020 йил 354

Бухорода ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини сотаётган Қашқадарёлик шахс қўлга олинди

2020 йил 10 ноябрь куни соат 19:00 ларда, Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Қуйиоқбой МФЙда яшовчи, 1993 йилда туғилган У.Ж. Бухоролик Р.Т.га шаҳарнинг Т.Фароғий кўчаси 14-уй олдида картон қути ичида 2 та полимер пакетларга алоҳида қадоқлаб солинган, вилоят Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра соф вазни 333,57 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги "Марихуана" гиёҳвандлик воситаларини 200 АҚШ доллари ва 5.000.000 сўм нақд пуллар эвазига қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан қўлга олиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан У.Ж. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech