3 Ноябр 2020 йил 697

Бухорода ўтказилган тезкор тадбирда қидирув эълон қилинган шахс қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-модда 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун, Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2020 йил 22 сентябрь кунидан эътиборан қидирув эълон қилинган, Бухоро шаҳар Сохибкор МФЙда яшовчи, 1981 йилда туғилган Б.Н. вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида Бухоро тумани ҳудудида қўлга олиниб, Ички ишлар бошқармаси Пробация ва Жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиб, унга нисбатан эълон қилинган қидирув бекор қилинди. 

Text to speech