Бухорода ўтказилган “ТИҒ” махсус тезкор профилактик тадбирларининг натижалари
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 14 январь кунидаги ҳамда 16 январь кунидаги “Тезкор маълумот ва таҳлиллар асосида, ички ишлар органлари Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ҳамда бошқа соҳавий хизматлар томонидан ҳудудларда, одамлар гавжум бўлган бозор ва савдо марказлари, таълим муассасалари ҳамда кўча ва жамоат жойларида “Тиғ” профилактик тадбирини ташкил қилиш ва ўтказиш тўғрисидаги кўрсатмалари талаблари ижросини таъминлаш, шунингдек, вилоят ҳудудида совуқ қуролдан, инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бўлган бошқа буюмлардан фойдаланган ҳолда содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш мақсадида, вилоятнинг барча шаҳар-туман Ички ишлар органлари ҳамда тегишли хизмат соҳа ходимларидан иборат гуруҳлар томонидан ҳудудларда “ТИҒ” махсус тезкор профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.
Тадбир бошидан то ҳозирги кунга қадар фуқаролар томонидан белгиланмаган тартибда совуқ қуроллар ёки инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавф солувчи бошқа буюмларни олиб юриш билан боғлиқ жами 746 та ҳолатлар аниқланган бўлиб, бунда 567 та пичоқ, 1 та кастет, 1 та бита (тўқмоқ) ва 177 та бошқа тиғли предметлар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур рақамларни вилоятнинг ҳудудлари кесимида таҳлил қилганимизда:
- Бухоро шаҳри ҳудудида 75 та ҳолатда 61 та пичоқ, 14 та бошқа тиғли жисмлар;
- Когон шаҳрида 46 та ҳолатда 38 та пичоқ, 8 та бошқа жисмлар;
- Когон туманида 35 та ҳолатда 28 та пичоқ, 7 та бошқа жисмлар;
- Бухоро туманида 30 та ҳолатда 22 та пичоқ, 8 та бошқа жисмлар;
- Вобкент туманида 25 та ҳолатда 23 та пичоқ, 2 та бошқа жисмлар;
- Ғиждувон туманида 71 та ҳолатда 57 та пичоқ, 14 та бошқа жисмлар;
- Қоракўл туманида 35 та ҳолатда 23 та пичоқ, 12 та бошқа жисмлар;
- Ромитан туманида 47 та ҳолатда 34 та пичоқ, 13 та бошқа жисмлар;
- Жондор туманида 32 та ҳолатда 24 та пичоқ, 8 та бошқа жисмлар;
- Шофиркон туманида 51 та ҳолатда 37 та пичоқ, 14 та бошқа жисмлар;
- Олот туманида 35 та ҳолатда 21 та пичоқ, 14 та бошқа жисмлар;
- Қоровулбозор туманида 30 та ҳолатда 19 та пичоқ, 11 та бошқа жисмлар олинган бўлса, Транспортда Хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида 16 та ҳолат аниқланиб, 12 та пичоқ, 4 та бошқа жисмлар, Патрул пост хизмати батальони ходимлари томонидан 172 та ҳолатда 139 та пичоқ, 1 та Кастет, 1 та бита ва 7 та бошқа жисмлар аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган ва совуқ қурол олиб юрган шахсларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жавобгарликка тортилган.
Бугунги кунда ҳам вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида совуқ қуроллар ёки инсон ҳаёти ва саломатлигига хавф туғдирувчи бошқа буюмларни олиб юрган шахсларни аниқлаш борасида амалда бўлган кенг қамровли “ТИҒ” махсус тезкор профилактик тадбирлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.