21 Ноябр 2020 йил 453

Бухорода ўтказилган “Ўқ отиш” мусобақасида Ички ишлар бошқармаси жамоаси шохсупанинг энг юқори поғонасини эгаллади

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Бухоро вилояти «Динамо» Жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгашининг тақвимига асосан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида Макаров тўппончасидан “Ўқ отиш” мусобақаси ўтказилди.

Мусобақалар икки босқичда, яъни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жанговар хизматлари ходимларидан тузилган жамоалар ҳамда ушбу тизимлардаги бошқа соҳавий хизматлар ходимларидан иборат таркибда тузилган жамоалар ўртасида алоҳида ўтказилди.

Жанговар хизматлар ходимларидан иборат таркибда тузилган жамоалар ўртасида ўтказилган мусобақада вилоят Ички ишлар бошқармаси жамоаси шохсупанинг биринчи поғонасини эгаллаган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринларни Миллий гвардиянинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва ҳарбий қисм жамоалари бўлишиб олишди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хизмат соҳалари ходимларидан иборат таркибда тузилган жамоалар ўртасидаги мусобақа эса умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Бухоро вилояти ДХХ бошқармаси, иккинчи ўринни вилоят ИИБ жамоаси ва учинчи ўринни Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси жамоалари эгаллашди.

Мусобақада номинациялар бўйича ғолиблар ҳам аниқланди, жумладан:  «Энг яхши мерган» номинациясида вилоят ДХХ бошқармаси ходимлари Орифжонов Жўрабек ва Исмоилов Ғайрат, «Энг эпчил» номинациясида вилоят ИИБ ходимлари Давронов Зафар ва Транспортда Жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ходими Баракаев Элёр, «Ғалабага интилганлик учун» номинациясида Ғиждувон тумани ИИБ ходими Пайзуллаев Дилшод ва Қўриқлаш бошқармаси ходими Сайитов Севинчлар ғолиб чиқиб, барча жамоа ва иштирокчилар фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Text to speech