14 Ноябр 2020 йил 378

Бухорода ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар аёл ходималари ўртасида ўтказилган “Ўқ отиш” мусобақасида вилоят ИИБ жамоаси биринчи ўринни эгаллади

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Бухоро вилояти “Динамо” Жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгаши жамоаларининг аёл ходималари жанговар тайёргарлигини ошириш ҳамда “2020 йил жисмоний соғломлаштириш ва оммавий спорт тақвимий режаси” га асосан, жанговар қурол 9 мм.ли Макаров тўппончасидан “Ўқ отиш” бўйича мусобақалари ўтказилди.

Мусобақада, Динамо жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгашига аъзо бўлган барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг аёл ходималаридан иборат жамоалари муносиб иштирок этиб, мусобақа якуний натижаларига кўра “шахсий биринчилик” да 1-ўринни вилоят ИИБ жамоасидан майор Мурзина Александра, 2-ўринни Миллий гвардиянинг Бухоро вилояти бошқармаси ходимаси кичик сержант Мансурова Нигора, 3-ўринни Бухоро вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасидан сафдор Азизова Лолалар эгалладилар.

Макаров тўппончасини қисмларга ажратиш ва йиғиш бўйича “Энг эпчил” номинациясида вилоят ИИБ ходимаси сафдор Рахмонова Нафиса, “Энг яхши мерган” номинациясида Ромитан тумани ИИБ жамоасидан майор Фатуллаева Насибалар ғолиблик шохсупасига кўтарилдилар.

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорларига вилоят Динамо Жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгашининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Text to speech