15 Июн 2021 йил 494

Бухорода Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги тизимида фаолият юритаётган отинойилар билан 1-кунлик ўқув семинари ташкил этилди

Ўқув-семинар машғулотида Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги тизимида фаолият юритаётган 500 дан ортиқ отинойилар иштирок этиб, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, Ички ишлар бошқармаси ХПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим,  Ўзбекистон мусулмонлар идораси Бухоро вилояти масъуллари томонидан, «Ўзбекистонда янги уйғониш – Учинчи ренесанс даврида аёл маърифатининг моҳияти», Бузғунчи оқимлар: Уларнинг мақсадлари ва тарғибот йўллари», Жамиятда аёллар ёшлар ўртасида бидъат ва хурофотларнинг олдини олишда отинойиларнинг турли жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги вазифалари», «Маънавий маърифий тарбияга муҳтож оилалар билан ишлаш»,  «Фирибгарлик ҳамда ўғирлик жиноятларини олдини олиш, айниқса, хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорлик йўналишлари» мавзуларида машғулотлар ўтказилди.

Масъул ходимлар томонидан ўтказилган мазкур тадбир доирасида айнан хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш, уларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш, турли ёд ғояларга тушиб қолмасликлари учун тарғибот тадбирларини олиб бориш, ижтимоий кўмакка муҳтож, оғир аҳволдаги оилалар, шунингдек, ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турувчи оилаларнинг аёллари, вояга етмаган болалари билан профилактик ишларни кучайтириш, маҳаллаларда ўғирлик ва фирибгарлик жиноятларини олдини олиш борасидаги огоҳлантирув ҳамда тушунтириш ишларини мунтазам амалга ошириш, айниқса, хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорлик йўналишлари юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олиниб, асосий эътибор жиноят қурбонига, айниқса фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик юзасидан тарғибот тадбирларини кучайтиришда узвий ҳамкорликни ўрнатиш бўйича келишиб олинди.

Хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида, фирибгарлик ва ўғирлик жиноятларини олдини олиш мақсадида тайёрланган буклетлар тарқатилди.

Text to speech