29 Ноябр 2022 йил 777

Бухорода валюта айрибошлаш билан боғлиқ яна бир жиноий фаолиятга чек қўйилди

Бухоро шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Бухоро шаҳар А.Тукай кўчасида яшовчи 1974 йилда туғилган Ж.Ш. Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг қарорига кўра аввал ҳам валюта қимматликларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлсада, 2022 йил 24 ноябрь куни соат 7:30 ларда Бухоро шаҳар И.Мўминов кўчасида жойлашган Бухоро савдо мажмуаси олдида бошқа бир фуқарога ҳар бир АҚШ долларини 10.115 сўмдан ҳисоблаб 400 АҚШ долларини 4.460.000 сўмга сотган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 177-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech