15 Июн 2021 йил 499

Бухорода жазони ижро этиш муассасаларидан бўшаб келган хотин-қизларнинг бандлиги таъминланмоқда

Бухоро вилоят ИИБ ХПБ Хотин қизлар масалалари бўйича бўлим ҳамда Тадбиркор аёл Ассосияцияси масъуллари ҳамкорликда жазони ижро этиш муассасаларидан бўшаб келган хотин-қизларни соғлом ҳаёт тарзига қайтариш, уларни муаммоларини ўрганиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истаги мавжуд хотин-қизларни касб ҳунарга ўргатиш, иш фаолиятини бошлашлари учун кредит маблағларини ажратиш борасида мавжуд имкониятлардан фойдаланиш юзасидан семинар тренинг ўтказиб, ҳуқуқий ва психологик маслаҳатлар берилди, жумладан:

Бухоро шаҳар О.Хўжаев маҳалласида яшовчи муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси билан судланиб, 2021 йилнинг февраль ойида ЖИЭМдан қайтган Д.З. исмли аёлга ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун Ҳалқ банки билан ҳамкорликда имтиёзли кредит ажратиш масаласини ҳал қилиш чоралари кўрилиб, бизнес режаси юзасидан маслаҳатлар берилди.

Ғиждувон туманида яшовчи муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 97-моддаси 2-қисми билан судланиб, 2021 йил апрель ойида ЖИЭМдан қайтган М.М. «Аёллар дафтари»га киритилиб, 3 ойлик ўқув курсида касбга ўқитиш учун  йўлланма берилди.

Вобкент туманида яшовчи муқаддам Ўзбекистон Республикаси  ЖК.нинг 169-моддаси билан судланиб, 3 ой муқаддам ЖИЭМдан қайтган Р.Н. ни тадбиркорликка ўқитиш мақсадида туманнинг 2-сон маҳаллий марказий махсус мактабига касбга ўқитиш курсига йўлланма берилди.

Ғиждувон туманида яшовчи муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 97-моддаси 2-қисми билан судланиб, жорий йилнинг май ойида ЖИЭМдан қайтган Ҳ.Д. га компьютер курсларига ўқиши учун бепул йўлланма берилди.

Оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларни қўллаб қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали даромадга киритиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар бундан кейин ҳам ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда барча шаҳар ва туманларда давом эттирилади.

Text to speech