16 Июн 2021 йил 502

Бухорода жиноятларнинг соҳабай муҳокамаси ўтказилиб, бунда ўғирлик ҳамда фирибгарлик жиноятларини олдини олишда таълим тизими масъуллари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган профилактик тадбирлар белгилаб олинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ички ишлар вазирлиги кенгайтирилган Ҳайъат йиғилишида берган топшириқлари ҳамда Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов иштирокида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олишнинг “Маҳаллабай”, “Соҳабай”, “Фуқаробай” тизимлари ва “Ҳудуд методикаси”ни яратиш юзасидан ўтказилган йиғилишида берган кўрсатмалари ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда содир этилган жиноятлар соҳабай таҳлил қилиниб, жиноят содир қилган шахслар фаолият олиб борган корхона, ташкилот ва муассасаларда кенг муҳокама қилинмоқда.

Бугун, вилоят “Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш ҳудудий маркази” нинг мажлислар залида, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Ж.Ҳ.Болтаев томонидан таълим тизими, умумтаълим мактаблари раҳбар ва масъул ходимлари, ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан содир этилган жиноятлар кенг муҳокама қилинди.

Вилоят ИИБ ХПБ Хотин қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи подполковник Дилфуза Шаропова томонидан Халқ таълими тизими мутасаддилари, умумтаълим мактаблари раҳбар ва ўқитувчилари ҳамда ўқувчи ёшлар томонидан содир этилаётган барча турдаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар, ёшлар ўртасида учраётган суицид ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари, эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатларига тўхталиб ўтилиб, ёш авлодни тарбиялашга масъул бўлган мутасаддилар ва ўқитувчиларнинг жиноятга қўл уриши ачинарли ва фавқулотда ҳолат эканлиги таъкидланиб, умумтаълим мактаблари ўқувчилари томонидан содир этилаётган жиноятлар бирма-бир кўриб чиқилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида тизимда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олидини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу жараёнда масъулларнинг ўрни ва роли тўғрисида сўз юритилиб, 2020 йил ва 2021 йилнинг 5 ойи давомида содир этилган жиноятларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган шарт-шароит ва омиллар аниқ мисоллар орқали таҳлил қилинди.

Муҳокама жараёнида ҳозирги кунда энг кўп содир этилаётган ўғирлик ва фирибгарлик жиноятлари тўғрисида ҳам сўз юрититилиб, ушбу жиноятларни олдини олишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар, бунда жамоатчилик назорати, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида таълим тизими ходимларининг ўрни ва роли ҳам таъкидланиб, ҳамкорликда амалга ошириладиган профилактик тадбирлар белгилаб олинди.

Йиғилиш сўнгида иштирокчиларнинг мавзуга доир фикр-мулоҳазалари тингланди.

Text to speech