25 Ноябр 2020 йил 562

Бухорода зўравонлик ҳамда тазйиққа учраётган хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш борасида бир қатор амалий чора тадбирлар амалга оширилмоқда

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси ҳамда бошқа мутасадди идоралар масъулллари билан биргаликда зўравонлик ҳамда тазйиққа учраётган хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш борасида кенг қамровли профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Бунда асосий эътибор эрта турмуш, эрта туғруқ, аёл ва қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларини олдини олиш, узоқ муддатга кетган аёлларнинг фарзандлари тарбияси билан шуғулланиш, узоқ муддатдан қайтиб келган хотин-қизларни касбга ўргатиш орқали бандлигини таъминлаш, моддий жиҳатдан қийналган, ажрашиш ёқасига келиб қолган, муаммоли оилалар билан самарали ишлар ташкил этиш орқали, бундай тоифа оилалардаги аёл ва қизларни ҳимоя қилиш, ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ишларига қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Бухоро шаҳрида профилактика инспекторлари иштирокида ЮНФПАнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш хизматлари бўйича миллий экспертлари  иштирокида жорий йилнинг сентябрь ойида ўтказилган ZOOM интернет платформаси орқали 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги  561-сонли қонуни ва “Хотин қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги 562-сонли қонунларнинг мазмун моҳияти ва ўтказилган онлайн тренинг ўқув семинари натижалари текширувдан ўтказилди.

Шундан сўнг, Бухоро шахридаги Туркий Жанди маҳалласида 2-секторга кирувчи маҳаллаларнинг хотин қизлар масалалари бўйича раис ўринбосарлари билан зўравонлик ва тазйиққа учраётган хотин қизлар мурожаатлари билан ишлаш тартиби, йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан “Хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги  ва “Хотин қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунларининг мазмун моҳияти тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.

Когон шаҳар Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда ҳам тизимда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар билан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, мактабларда фаолият олиб борадиган мутахассис психологлар томонидан тарбияси оғир қизлар билан ишлаш, психологик тестлар олиш, уларнинг натижаси бўйича салбий баҳоланган қизларнинг рўйхатларини шакллантириш, турли нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида ички ишлар органлари ва бошқа мутасадди идоралар масъуллари билан ҳамкорлик қилиб боришлари таъкидланди ҳамда 2019 йил 02 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ва қонун асосида ташкил қилинган тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга “Ҳимоя ордери” бериш тартиби батафсил тушунтирилди.

Олот туманида ўтказилган тадбирда ҳам Хотин-қизлар ўртасида хуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш самарадорлигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилияти ва имкониятларини рўёбга чиқаришига ёрдамлашиш, муҳтож, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, суицид ва жиноят содир этишга мойил, ишсиз, кам таъминланган аёллар билан туманда профилактик ишларни ташкил қилиш мақсадида тумандаги 25, 28, 31-умум таълим  мактабларда болаларнинг соғлом турмуш тарзини яхшилаш, карантин коидаларига риоя килиш, дарс жараёни, вояга етмаган болалар орасида жиноятчиликнинг  олдини олиш борасида тарғибот ишлари ўтказилиб, қизларнинг ахлоқ-одоби борасида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.

Мутасаддилар томонидан амалий тарғибот ва ташвиқот тадбирлари ҳам ўтказилди, жумладан: Когон туманининг “Беклар” маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган оилали 2 нафар фарзанди бор, мавсумий иш билан шуғулланиб келган 1989 йилда туғилган, О.С. нинг яшаш уйига   ташриф буюриб, унинг оилавий келишмовчиликлари сабаблари ва уни бартараф этиш чоралари кўрилди. Ушбу аёлнинг ўз жонига суиқасд қилганлиги сабабли, бунинг салбий оқибатлари бирма-бир таҳлил қилиниб, у билан психологик профилактик суҳбатлар олиб борилди ва аёлга мактаб психологи бириктирилиб, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимининг мутахассис ходимларидан мураббий бириктирилди.

Бухоро туманида ўтказилган профилактик тадбирда, Талалиён маҳалласида яшовчи 1989 йилда туғилган Н.Н.нинг қайнонаси билан ўзаро келишмовчилик туфайли ота уйига аразлаб кетиб қолганлиги ҳолати ўрганилиб, тарафлар иштирокида муҳокама қилиниб, оила яраштирилди ва келин доимий яшаш манзилига қайтарилди ҳамда ҳар иккала аёлга “Ҳимоя ордери” берилди.

Когон туман Наврўз маҳалласида яшовчи ажрим ёқасига келиб қолган, 1994 йилда туғилган 1 нафар фарзанднинг онаси, С.К.нинг мурожаати юзасидан, 5 ёшли ўғлини унга кўрсатишни хохламаётган турмуш ўртоғи билан ўрталаридаги масала ечилиб, аёлга бир ойга “Ҳимоя ордери” берилди.

Қоровулбозор туманининг Тинчлик маҳалласида яшовчи оила М.Ю ва С.Ю.ларнинг оилавий келишмовчиликлари сабаблари ўрганилиб, профилактик суҳбат ўтказилди ва оила яраштирилиди.

Пешкў тумани Чибоғони маҳалласида яшовчи 1983 йилда туғилган аёл Д.Э. қайнотаси Х.П. билан уй жой масаласида жанжаллашиб келаётганлиги ҳолати ҳам ўрганилиб, қайнота келин яраштирилди.

Бундай тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ҳар куни изчиллик билан амалга ошириб келинмоқда.

Text to speech