19 Май 2021 йил 443

Бухоролик фуқарони Кореяга ишга юбориш учун 5000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган шахс ушланди

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.О. фуқаро Ҳ.нинг ишончига кириб, уни ваколатли танишлари орқали давлат томонидан ажратилган квоталар асосида Кореяга ишлаш учун юборишни ваъда қилиб, 5 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаёган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро И.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, агарда Сиз хорижий мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлсангиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Бу билан, Сиз нафақат ўз хавфсизлигингизни таъминлаган бўласиз, балки кафолатланган меҳнат шароитларига ҳам эга бўласиз.

Text to speech