17 Декабр 2020 йил 620

Бухоронинг Когон туманида яна бир ажрим ёқасига келиб қолган оила яраштирилди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда хотин-қизлар билан ишлаш, “Аёллар дафтари”га киритилган аёл ва қизларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида кенг қамровли ва манзилли профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Когон тумани  “Беклар” маҳалласида яшовчи 1989 йилда туғилган, 4 нафар вояга етмаган фарзанднинг онаси, турмуш ўртоғи билан рашк туфайли жанжаллашиб, ажрим ёқасига келиб қолган С.Г.нинг мурожаати юзасидан унинг яшаш хонадонига борган масъуллар, ушбу оиланинг келишмовчиликлар сабабларини атрофлича муҳокама қилиб, ажрим оқибатлари, вояга етмаган фарзандларга бўлган салбий таъсири ва бошқа ҳуқуқий оқибатларини батафсил тушунтириб, эр ва хотин яраштирилди ва бир оиланинг пароканда бўлиб кетиши олди олинди.

Бу борадаги тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида амалга ошириб келинмоқда.

Text to speech