28 Март 2023 йил
467
Бухоро шаҳрида “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахс фош этилди
2023 йил 15 март куни тахминан соат 11:30 ларда Бухоро шаҳар Мирдўстим кўчасида жойлашган МЧЖ биноси олдида турган Бухоро шаҳар "Л.Бобохонова" кўчасида яшовчи А.А.нинг хатти-ҳаракатлари шубҳа уйғотганлиги сабабли ички ишлар органлари ходимлари томонидан тўхтатилиб, эгнидаги кийимлари кўздан кечирилганда, шимининг чўнтагидан кўк рангли полиэтилен пакет ичида соф вазни 2,99 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.