Бухоро вилояти 3-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули Бухоро шаҳрида ўтказилди
Маълумки, аҳоли мурожаатларига ўз вақтида ечим топиш, муаммоларни жойига борган ҳолда ўрганиш мақсадида сектор раҳбарлари томонидан жойларда бир қатор очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, тасдиқланган режа график асосида Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиевнинг навбатдаги сайёр қабули, бугун, 28 январь куни Бухоро шаҳар ҳокимлиги биносида аҳолиси билан ўтказилди.
Сайёр қабулда вилоят ва шаҳар 3-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, бошқа тааллуқли идоралар масъуллари иштирок этдилар.
Қабулда кўтарилган фуқароларнинг турли ижтимоий-иқтисодий ҳамда ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида бартараф этилиб, ҳудудда «соҳабай», «маҳаллабай» ва «фуқаробай» иш самарадорлигини ошириш, аниқланган ижтимоий масалаларни бартараф этиш юзасидан сектор раҳбарлари ва тегишли идоралар масъулларига топшириқлар берилди.
Иш юритувига олинган, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар ижроси алоҳида назоратга олиниб, мутасаддиларга ҳар бир йўналиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.