25 Март 2023 йил 463

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги брифинг ўтказилди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси 2-биносида бугун, 25 март куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Жонибек Болтаев ҳамда тегишли соҳавий хизмат масъуллари иштирокида вилоятда Жамоат хавфсизлиги хизмати ва унинг қуйи тизимлари томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, соҳавий хизматлар ходимларининг фаолияти, мавжуд муаммолар ва тизимда амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида ахборот бериш, соҳага тааллуқли муаммоли саволларга ойдинлик киритиш ҳамда тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган навбатдаги брифинг ўтказилди.

Брифингни бошқарма Ахборот хизмати бошлиғи подполковник Шухрат Жалолов очиб бериб, иштирокчиларни кун тартиби билан таништирди.

Шундан сўнг, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Жонибек Болтаев анжуман кун тартибидаги масала бўйича батафсил маълумот берди.

Хусусан, шаҳар-туманларнинг жиноятчиликдаги салмоғи, йўл-транспорт ҳодисалари турлари бўйича муҳокама этилиб, олдини олиш мумкин бўлган ҳамда аниқланган жиноятлар шахслар ва маҳаллалар кесимида таҳлил қилинди.

Шунингдек, Жамоат тартибини сақлаш, Йўл ҳаракати хавфсизлиги, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари, Пробация, Экопатруль ва Карантин хизматларининг фаолиятлари негизида “Аввал – инсон, кейин – жамият ва давлат”, “Қонун – устувор, жиноятга жазо муқаррар” ҳамда “Хавфсиз маҳалла” ва “Хавфсиз ҳудуд” тамойиллари,  “Хавфсиз ва равон йўл”, “Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади”, “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда”, “Пиёда - жамоат транспорти – велотранспорт - автотранспорт” устуворлиги асосида хавфсиз ҳаракатланиш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳамда соҳада хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этишни таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.

Таклиф ва мулоҳазалар билан бой ўтган брифингда иштирок этган ОАВ вакиллари, журналист ва мустақил блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.

Text to speech