Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жиноятлар салмоғи юқори бўлган, “қизил” тоифали маҳаллалардаги ўрганишлари давом эттирилмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошчилигидаги республика идоралараро ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилоятида ўтказилган ўрганишлар якуни бўйича жорий йилнинг 17 октябрь куни бўлиб ўтган тезкор йиғилишда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан алоҳида чора-тадбирлар режаси ва йўл харитаси ишлаб чиқилиб ижрога қаратилган эди.
Ушбу йўл харитасида белгилаб олинган вазифалардан бири бўлган вилоят миқёсида жиноятлар сони ошган, криминоген вазияти ёмонлашган 17 та “қизил” тоифадаги маҳаллалар алоҳида ажратиб олиниб, ушбу маҳаллаларда жиноятчиликни барвақт олдини олишнинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинган ҳолда вилоят ҳамда шаҳар ва туманлар ички ишлар органларининг малакали ва юқори тажрибага эга бўлган раҳбар ходимлари маҳаллалар профилактика инспекторларига кўмакчи сифатида бириктирилди ва манзилли ишлар олиб борилди.
Бугун, 8 ноябрь куни вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев ушбу 17 та алоҳида ажратиб олинган маҳаллалардан яна иккитаси Бухоро шаҳрининг “Садриддин Айний” ва “Пиридастгир” маҳаллаларига хизмат кўрсатувчи ҳуқуқ тартибот масканларида бўлиб, ушбу маҳаллаларда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда Бухоро шаҳар ИИО ФМБнинг раҳбар ходимларидан бириктирилган масъуллар ҳамда мазкур маҳаллалар масъулларининг ҳамкорликдаги амалга оширган ишларини ўрганиб, танқидий муҳокама қилди.
Ўрганиш давомида бошқарма бошлиғи ҳар бир маҳалланинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, масъул раҳбарлар ва маҳаллалар бешлигига жиноятларни жиловлаш, профилактик ишларни манзилли ташкил этиш юзасидан ўзининг қатор кўрсатма ва топшириқларини берди.
Ўрганиш ишлари Бухоро вилоятининг барча шаҳар ва туманларида белгиланган график асосида давом этади.