30 Июн 2022 йил 356

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Қоровулбозор туманида ўтказилди

Тасдиқланган график асосида вилоят 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан бугун, 30 июнь куни Қоровулбозор тумани “Имом Бухорий” маҳалласида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабул давомида 10 дан ортиқ фуқароларнинг турли масалалар юзасидан қилган мурожаатлари вилоят 3-сектор аъзолари, вилоят ҳамда туман мутасадди идоралари, туман сектор раҳбарлари иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг ижобий ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилиб, қўшимча ўрганиш учун ижрога олинган мурожаатлар юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди ва ижроси алоҳида назоратига олинди.

 

Text to speech