6 Январ 2023 йил 4100

Бухоро вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг профилактика инспектори ҳамда вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог лавозимлари бўйича мавжуд бўш бўлган лавозимларга танлов эълон қилади

ЭСЛАТМА: Танловда олий маълумотли психология (фаоляит турлари  бўйича), педагогика ва психология, социология ва психология таълим соҳасининг психология таълим йўналиши, юридик ҳамда тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича) ҳамда миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари йўналишлари бўйича  олий маълумотга эга бўлган Бухоро вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган, ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, (тор ихтисослик бўйича мутахассислиги психология йўналишида тамомлаган номзодлар 35 ёшдан катта бўлмаган)  бўйи 165 смдан кам бўлмаган, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган эркак номзодлар иштирок этишлари мумкин.

Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:

  • биометрик паспорт ёки ID-картаси;
  • туғилганлик ҳақида гувоҳномаси;
  • олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом иловаси билан) асл нусхаси;
  • ҳарбий гувоҳнома асл нусхаси;
  • 3 х 4 ўлчамдаги 2 та рангли фотосуръат (бош кийимсиз);
  • доимий яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйнинг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда 086-рақамли тиббий маълумотнома);

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг бўш бўлган офицерлик лавозимларига ишга кириш истагида бўлган номзодлар 2023 йилнинг 9-16 январь кунлари Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари сўралади.

Танлов тадбирлари давомида жамоатчилик ташкилоти вакиллари ва номзоднинг яқин қариндошлари иштирок этишлари мумкин.

2023 йилнинг 9-16 январь кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.

Манзил: Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчаси 10-уй,

Мўлжал: Бухоро АРК қўрғони мажмуаси.

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: (65) 220-41-06

Телеграмм канали: BUXORO IIB – дан ахборот олиб боришингиз мумкин

Text to speech