23 Май 2023 йил 351

Бухоро вилояти ИИБда янги қабул қилинган идоравий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш ҳамда ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини янада оширишга қаратилган ўқув семинари ташкил этилди

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар to‘g‘risida”gi 10-сонли Қарори қабул қилинган бўлиб, унга кўра, ички ишлар органлари ходимларига тизимда янги қабул қилинган идоравий ҳужжатларни мазмун-моҳиятини етказиш ҳамда уларнинг касбий билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида ИИВ томонидан жорий йилнинг 12 май кунидан бошлаб барча ҳудудий ИИО бўйлаб ўқув машғулотлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, ИИВнинг тегишли фармойиши талаблари асосида бугун, 23 май куни Бухоро вилояти ИИБда шахсий таркиб ва апарат ходимлари иштирокида навбатдаги сайёр ўқув йиғини ўтказилиб, якунда ходимларнинг олган билим ва кўникмалари даражасини аниқлаш мақсадида тест синовлари ҳам қабул қилинди.

Қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтган сайёр ўқув жараёнларида ИИВ ММИ ва КБТД масъуллари подполковник M. Тўраев ҳамда катта лейтенант N. Турғуновлар томонидан мавзу юзасидан иштирокчиларга батафсил маълумотлар ва ижроси юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Text to speech