20 Апрел 2023 йил 475

Бухорода кўча талончилари қўлга олинди

Бухоро шаҳар "Туркий Жандий" маҳалласида яшовчи, 1975 йилда туғилган Н.Ж. қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, ўз фарзанди А.С. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб 2023 йил 31 март куни тахминан соат 09:00 ларда Бухоро шаҳар Арабон кўчасида жойлашган “Ҳелен Оазис” меҳмонхонаси олдида 1960 йилда туғилган Х.С. исмли аёлнинг бўйнидан баҳоси 200.000 сўмлик кумуш занжирини очиқдан-очиқ тортиб олиб, талончилик жиноятини содир қилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech