16 Август 2023 йил 547

Бухоро вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси” танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига асосан “Ички ишлар органларида “Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби белгиланди.

Бу ташаббус ички ишлар органлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда ушбу соҳада фаолият юритаётган энг яхши раҳбар ходимларни аниқлашнинг ҳар томонлама, холисона, ошкора механизмлари ва мезонларини жорий этиш имконини бераётгани билан ҳам аҳамиятли бўлмоқда.

Мазкур танловда вилоят ички ишлар бошқармасининг айрим соҳавий хизмат ва шаҳар-тумани ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари тўртта шарт бўйича синовдан ўтказишди.

Тест ва савол-жавоблар, оғзаки суҳбат жисмоний ва жанговар тайёргарлик даражаларига баҳо берилди.

Танловнинг якуний натижасига кўра, Бухоро шаҳар бўйича ИИО ФМБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Собир Қурбонов учинчи, ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальони командирининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари майор Феруз Хайриев иккинчи ўринга лойиқ топилган бўлса, ИИБ ТВБСО командирининг тарбиявий ишлари бўйича ўринбосари майор Алишер Назаров эса фахрли 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқига йўлланмани қўлга киритди.

Ғолиблар бошқарма бошлиғининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан рағбатлантирилди.

Text to speech