28 Сентябр 2020 йил
661
Бузоқнинг югургани сомонхонагача.
Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан жорий йилнинг 9 август куни соат тахминан 21:00 ларда номаълум шахснинг Қ.Муртазоев кўчасида яшовчи, 1984 йилда туғилган С.С.нинг яшаш уйи подъездида турган баҳоси 1.300.000 сўмлик “Skilmax007” русумли велосипеди ўғирлаб кетилганлиги ҳолати юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Ёшлик кўчасида яшовчи, 1985 йилда туғилган М.Ж. содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далил билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича М.Ж. га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.