Бузоқнинг югургани сомонхонагача. Бухорода яна бир қидирувда бўлган фирибгар қўлга олинди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тааллуқли идора ва ташкилотлар, жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда жиноят содир этиб, суриштирув, дастлабки тергов ҳамда суд идораларидан яшириниб юрган шахсларни аниқлаш мақсадида тезкор-қидирув тадбирлари уюшқоқлик билан ўтказиб келинмоқда.
Ана шундай қидирув тадбирлари 2020 йил 10 октябрь куни Жондор туманида ҳам ўтказилди. Ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1 ва 3-қисмларида кўрсатилган жиноятларни содир қилганлиги учун, Жиноят ишлари бўйича Жондор туман суди томонидан 2020 йил 5 октябрь кунидан бери қидирув эълон қилинган, Жондор тумани Эронча МФЙ да рўйхатда турувчи, 1979 йилда туғилган Ж.О.нинг туман Ички ишлар бўлими тезкор ходимлари томонидан Қоракўл тумани худудида яшириниб юрган жойи аниқланиб, қўлга олинди ва вилоят ИИБ Жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.