Чорва-мол ўғирлиги жиноятларини олдини олиш борасида Қоракўл туманида амалга оширилган ишлар.
Бухоронинг Қоракўл тумани чорвачилик ривожланган туманлар сирасига киради. Туманда чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ва аҳоли ўз хонадонлари ва яйловларда чорва молларини боқиш билан шуғулланади. Куз ойларининг ем хашакка бой бўлган бу даврида кўпчилик фуқароларимиз мол қўйларини далада ёки яйловларда боқади ва ўз навбатида чорва моллари далаларда қаровсиз қолиб, чорва молларининг ўғирлиги билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишига шарт-шароит яратилади.
Туманда содир этилган жиноятларнинг таҳлиллари ҳам айнан 2019 йилнинг куз ойларида Қоракўл туманида жами 14 та чорва мол ўғирлиги билан боғлиқ жиноятлар содир этилганлигини кўрсатиб, мазкур турдаги жиноятларни олдини олиш борасида профилактик тадбирларни кучайтиришни тақозо этмоқда.
Шу мақсадда туман ички шлар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда жамотчилик билан ҳамкорликда ҳудудларда, айниқса чўл ҳудудлари ва далалаларда чорва мол боқиш билан шуғулланиб келаётган фермер хўжаликлари, уларнинг чўпонлари ва фуқаролар ўртасида тарғибот тадбирлари кучайтирилиб, мазкур турдаги жиноятларни олдини олиш борасида профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Профилактик тадбирлар жараёнида фермер хўжаликлари, уларнинг чўпонлари ва фуқароларга чорва молларини чўл ҳудудлари ва далаларда қаровсиз қолдирмаслик, молхона ҳамда қўтанлар атрофини тўсиқлар билан ўраш, доимий равишда чорва моллари ёнида бўлиш, чўл ва дала майдонларида шубхали шахслар юрганлиги аниқланганда ҳудудий профилактика инспекторларига хабар бериш, шунингдек пахта мавсуми даврида етиштирилган пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш мақсадида чорва моллари томонидан пахта дала майдонларини пайхон қилинишига йўл қўймаслик борасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, фуқаролар ва масъуллардан тилхатлар олиниб, расман огоҳлантирилди.