13 Апрел 2021 йил 252

Диққат! Диққат! Диққат! Бухоро вилояти ИИБ барча пудратчи корхона ва ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади.

Биринчидан: Бухоро вилоят ИИБ кичик мажлислар зали ҳамда ИИВ раҳбарияти хизмат хонасини жорий таъмирлаш бўйича:

Қурилиш ишларининг бошланғич баҳоси (ҚҚС билан): 133 млн 992 минг 337 сўм

Қурилиш ишларининг топшириш муддати: 20 кун (шартнома тузилгандан сўнг)

Танлов муддати: 2021 йил 13 апрелдан 2021 йил 23 апрелгача

Танловда иштирок этиш учун талаб этиладиган хужжатлар: тижорат таклифи ва пудратчи корхона хужжатларидан нусха.

Танлов натижалари: 2021 йил 23 апрель куни соат 09:00 да Бухоро шаҳар, Б.Накшбанд кўчаси, 10-уйда ўтказилади.

 

Иккинчидан: Бухоро вилояти ИИБ Патрул пост хизмати маьмурий биносини жорий таьмирлаш учун лойиха смета хужжатларини тайёрлаш бўйича:

Лойиха-смета хужжатларини тайёрлашнинг бошланғич баҳоси (ҚҚС билан): 10 млн. сўм

Лойиха-смета ҳужжатларини тайёрлашнинг топшириш муддати: 5 кун (шартнома тузилгандан сўнг)

Танлов муддати: 2021 йил 13 апрелдан 2021 йил 23 апрелгача

Танловда иштирок этиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар: тижорат таклифи ва корхона ҳужжатларидан нусха.

Танлов натижалари: 2021 йил 23 апрель куни соат 09:00 да Бухоро шаҳар, Б.Накшбанд кўчаси, 10-уйда ўтказилади.

Мазкур танловларда иштирок этиш истагини билдирган барча корхона ва ташкилотлар танлов ҳужжатлари билан келишлари сўралади.

Қўшимча маълумотлар олиш учун телефонлар: 65-220-41-72; 91-241-40-04, 65-220-41-75(факс)

Text to speech