Диққат! Диққат! Диққат! Ҳурматли фуқаролар‼️
Диққат! Диққат! Диққат!
Ҳурматли фуқаролар‼️‼️‼️
Бухоро вилояти ИИБ огоҳлантиради!
Фирибгарликнинг янги кўринишидан огоҳ бўлинг!!!
Агарда сизга ижтимоий тармоқлар, мобил мессенжерлар орқали чет давлатлар фуқароларининг исми шарифи билан алоқага чиқиб, “дўст” бўлишни тақлиф қилаётган (“друзья”, “подписька”) бўлса, ҳамда таклифини қабул қилишингиз биланоқ, сиз билан мулоқотга киришиб, ўзини қайсидир ривожланган мамлакатда фаолият юритувчи нуфузли банк (тижорат компанияси) масъул ходими, иш юритувчиси ёки менежери деб таништириб, бир неча йил олдин у ишловчи банк ёки компаниядан Сизнинг исми шарифингизга ўхшаш фуқаро кредит олганлиги, омонат қўйганлиги ёки бошқача улуши борлигини, ҳозирда ушбу шахс автоҳалокат туфайли вафот этганлиги ёки бошқа сабабларга кўра у билан алоқа узилганлиги, унинг на оиласи ва на меросхўрлари йўқлиги, Сизнинг исми шарифингиздан фойдаланиб, гўёки компания раҳбариятининг рухсати билан вафот этган шахснинг улушини (пулларини) тенг бўлиб олишлари мумкинлигини, бунинг учун ҳеч ким эътироз қилмаслигини, фақатгина у кўрсатиб ўтган электрон манзилга тўлиқ маълумотларни жўнатиш кифоя эканлигини айтадиган бўлса...
АСЛО РОЗИ БЎЛА КЎРМАНГ‼️‼️‼️
Бундай фирибгарларнинг мақсади Сиз ҳақингиздаги маълумотлардан ғараз ниятларда фойдаланиш, пластик картангиздаги пул маблағларингизни ечиб олишдан иборат!!!
Огоҳ бўлинг, фирибгарлар тузоғига илиниб қолманг!