26 Июн 2021 йил 828

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН! Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси огоҳлантиради.

Сўнгги кунларда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифига биноан, бугунги кунга қадар Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган тартиб ва чекловларга қуйидаги қўшимчалар киритилди.

Жорий йилнинг 28 июнь кунидан бошлаб вилоятимизнинг барча ҳудудларида кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади;

кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектларига ташриф буюрувчиларга ушбу муассасаларнинг умумий сиғимининг 50 фоизидан қатъий оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш белгиланди;

ибодат амалларини очиқ ҳавода ташкил  этиш тавсия қилинди;

кунлик ва жума намозларини фақат масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонлари (очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси, масжидга туташ ички кўчалар) да тиббий ниқобда ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда ташкил этилиши;

65 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахсларга улар томонидан диний тадбирларни имкон қадар уй шароитида амалга ошириш;

вилоятимизда фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларда ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тартиблар асосида амалга ошириш тавсия этилади.

Карантин талабларини бузган жисмоний ва юридик шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Ҳурматли фуқаролар карантин талабларига риоя қилинг!

Шунда ўзингиз, оила аъзоларингиз ва яқинларингиз соғлиги ва ҳаётини асраган бўласиз...

 

Text to speech