19 Феврал 2021 йил 648

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН! Бухоро вилояти ИИБ барча аутсорсерлар ўртасида танлов эълон қилади.

Биринчидан: Вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБга қарашли “Махсус қабулхона”да сақланувчи 1та шахс учун ўртача тахминий  бир кунда ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказиш жараёнида фойдаланиш учун белгиланган энг юқори чекланган нархлар (Бухоро вилояти хокимлиги томонидан 2021 йил 6 февраль кунидаги №2/527 сонли тасдиқланган маълумот)га асосан 15957 сўм.

Аутсорсинг хизматини кўрсатиш  бошланғич нархи 20(фоиз).

Махсус қабулхона бир ойлик овқатлантириш ўртача 40 та шахс учун бошланғич ойлик тахминий баҳоси 19 млн 148 минг 400 сўм.

Танлов: 2021 йил 01 март куни соат 10:00 да Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчаси 10-уй Бухоро вилоят ИИБ маъмурий биносида ўтказилади.

Аутсорсинг хизматини кўрсатиш муддати: Танлов натижалари эълон қилинганидан сўнг жорий йилнинг 1 апрель кунига қадар. Шартнома ВМ.нинг 2015 йил 7 июлдаги “Маъмурий қабулхонада сақланадиган шахсларга таъминот нормалари меъёри тўғрисида”ги 184-сонли Қарори асосида тузилади.

Мазкур танловда иштирок этиш истагини билдирган аутсорсерлар танлов ҳужжатлари билан келишлари сўралади.

Иккинчидан: Бухоро Вилоят ИИБ Вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида сақланувчи 1та шахс учун ўртача тахминий  бир кунда ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказиш жараёнида фойдаланиш учун белгиланган энг юқори чекланган нархлар (Бухоро вилояти хокимлиги томонидан 2021 йил 6 февраль кунидаги №2/527 сонли тасдиқланган маълумот) га асосан 15957 сўм

Аутсорсинг хизматини кўрсатиш  бошланғич нархи 20(фоиз).

Вақтинчалик сақлаш ҳибсхонаси бир ойлик овқатлантириш ўртача 20 та шахс учун бошланғич ойлик тахминий баҳоси 9 млн 574 минг 200 сўм.

Танлов: 2021 йил 01 март куни соат 10:00 да Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчаси 10-уй Бухоро вилоят ИИБ маъмурий биносида ўтказилади.

Аутсорсинг хизматини кўрсатиш муддати: Танлов натижалари эълон қилинганидан сўнг жорий йилнинг 1 апрель кунига қадар. Шартнома ВМ.нинг 2015 йил 7 июльдаги “Маъмурий қабулхонада сақланадиган шахсларга таъминот нормалари меъёри тўғрисида” ги 184-сонли Қарори асосида тузилади.

Мазкур танловларда иштирок этиш истагини билдирган аутсорсерлар танлов ҳужжатлари билан келишлари сўралади.

Қўшимча малумотлар ва мурожаат учун телефонлар: 65-220-41-70; 98-274-88-11. 

Text to speech