17 Июн 2021 йил 2027

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН !!! Бухоро вилояти ИИБ вояга етмаганлар масалалари бўйича катта инспектор психологи (офицерлик) лавозимларига ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида янги ташкил этилаётган вояга етмаганлар масалалари бўйича катта инспектор психологи лавозимларига олий маълумотга эга бўлган, мутахассислиги бўйича педагог-психолог, психология, хуқуқшунослик (миллий истиқлол ғояси) маълумотларига эга эркаклар  ва аёллар танлов асосида қабул қилинади.

ЭСЛАТМА: Танловда Бухоро вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган, педагог-психолог, психология мутахассислиги бўйича олий таълим муассасасини битирган эркаклар ва аёллар тор ихтисосликлар доирасида ёши 18 дан кичик, 35 дан катта бўлмаган, бўйи аёллар учун 160 см, эркаклар учун 165 смдан кам бўлмаган, эркаклар муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган номзодлар иштирок этишлари мумкин.

Шунингдек ушбу танловда олий маълумотга эга бўлган маълумоти бўйича ҳуқуқшунос (миллий истиқлол ғояси) ҳамда психология йўналиши бўйича қайта тайёрлов ўқув курсларида тахсил олган эркак ва аёлларнинг  ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган бўйи аёллар учун               160 см, эркаклар учун 165 смдан кам бўлмаган, эркаклар муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган номзодлар иштирок этишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади.

фуқаролик паспорти;

туғилганлик ҳақида гувоҳнома;

яқин қариндошларининг (ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари, ака-укалари, опа-сингиллари, шунингдек қайнота-қайнона, қайнака-қайнука, қайнопа-қайнсингиллари) паспорт ва туғилганлик ҳақида гувоҳномалари нусхалари, никоҳ қайд этилганлиги ёки бекор қилинганлиги, ногиронлик (агар мавжуд бўлса), қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари (асли кўрсатилган ҳолда);

3 х 4 ўлчамдаги 6 та, 9 х 12 ўлчамдаги 2 та рангли фотосурат (бош кийимсиз);

Шаҳодатнома, ўрта-махсус ва олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар (диплом иловаси билан) асл нусхалари;

Ҳарбий гувоҳнома асл нусхаси;

-  Доимий яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома У-086 форма (бўй параметри кўрсатилган ҳолда);

-   меҳнат дафтарча асли (агар мавжуд бўлса);

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг бўш бўлган офицерлик лавозимларига ишга кириш истагида бўлган номзодлар 2021 йилнинг 18-21 июнь кунлари  Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бухоро Академик лицейига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари сўралади.

2021 йилнинг 18-21 июнь кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.

Манзил: Бухоро шаҳар Навоий шоҳ кўчаси 6-А уй

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар; +998-93-866-00-02

Text to speech