Ёшлар феcтивали: чинакам байрам, ютуқлар сарҳисоби ва янги режалар ташаббускори
27 июнь куни Бухоро шаҳридаги Лаби Ҳовуз мажмуасида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида ташкил этилган фестивал доирасида «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ўтказилди.
Унда вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳамда барча секторлар раҳбарлари, фаол ва ташаббускор ўғил-қизлар, ёшлар фестивали доирасида ўтказилган танловлар ғолиб ва совриндорлари иштирок этишди.
Учрашувда давлатимиз раҳбари томонидан ҳаётга тадбиқ этилган беш муҳим ташаббус ёшлар ҳаётида мустаҳкам ўринга элалиги, уларнинг режа ва орзуларининг ажралмас бўлагига айлангани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, ёшлар фестивали давомида ўтказилган акция ва танловлар борасида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Хусусан:
• «Мактабимга китоб совға қиламан» акцияси доирасида 115 та таълим муассасаларига 8 минг 300 дона китоблар етказиб берилган.
• Барча туман-шаҳарларда ташкил этилган «Ҳоким кубоги» мусобақаларида 2 минг 464 нафар ёшлар иштирок этиб, 529 нафари совриндорлар қаторидан жой олган.
• Ижтимоий ҳимояга муҳтож 105 нафар ёшлар «Эътибордагилар» лойиҳаси доирасида рағбатлантирилган.
• 421 нафар ёшга тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари ва ўзини ўзи банд қилиши учун турли хилдаги асбоб ускуналар ҳамда меҳнат қуроллари етказиб берилган.
Шунингдек, фестивал доирасида «Депутат ва ёшлар» учрашуви, «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмас» лойиҳаси, «Қувноқлар ва зукколар» танловлари, «Кинокарвон» кунлари, «Тасвирий санъат ва миллий галерияси ва сураткашлар» кўргазмаси каби 23 та лойиҳа ташкил этилди.
«Раҳбар ва ёшлар» учрашувида фестиваль тадбирлари давомида «Билимдон шоу» интелектуал ўйини, «Инновацион лойиҳалар» каби акцияларда ғолиб ва совриндор бўлган ёшлар вилоят ҳокимлиги томонидан ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Шу ўринда, йил давомида ёшлар билан ишлашда алоҳида жонбозлик кўрсатган маҳаллий ҳокимликлар, секторлар, корхона ва ташкилотлар мутасаддилари, матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам алоҳида эътироф этилди