3 Июн 2021 йил 469

“Ёшлар – Ўзбекистоннинг ишончи, таянчи ва қудратли кучи” мавзусидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг Республика III-Форуми доирасида Бухоро ёшлари билан учрашув ўтказилди.

Бухоро шаҳрининг тарихий марказида жойлашган Лаби-Ҳовуз ансанблида бугун, “Ёшлар – Ўзбекистоннинг ишончи, таянчи ва қудратли кучи” мавзусидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг Республика III-Форуми тадбирлари доирасида Бухоро ёшлари билан учрашув ўтказилди.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси вилоят ҳокими Ботир Зарипов, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи полковник Бахтиёр Бердиалиев, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев ва бошқа мутасадди идоралар масъуллари иштирок этдилар.

Тадбирда қатнашган 200 нафардан ортиқ ёшлар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар билан ўртоқлашдилар. Вилоят ҳокими ва Ички ишлар вазирлиги масъуллари томонидан ёшларни қийнаб келаётган масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, шу ернинг ўзида тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига йўнлатирилди ва ижроси назоратга олиниб, мурожаатлар ечими бўйича манзилли тадбирлар белгиланди.

Асосий эътибор ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касбга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб этиш орқали ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш самарадаорлигини оширишга қаратилди.

Учрашув давомида ёшлар бандлигини таъминлашда жонбозлик кўрсатган, кўпгина ёшларни  иш билан таъминлаган тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари Ички ишлар вазирлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Лаби ҳовузда ўтказилган Форумда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ашула ва рақс ансанблининг хушовоз хонандалари ҳамда “Ўзбекнаво” Бухоро вилояти бошқармасининг санъат усталари ўзларининг концерт дастурлари билан иштирок этиб, ёшларга кўтаринки кайфият бахш этдилар.

Шунингдек, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган мусиқалари билан қатнашган Бухоро ҳарбий горнизони оркестрининг чиқишлари ҳам ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Албатта, бундай учрашувлар ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда ижобий самара беради.

Text to speech