5 Май 2021 йил 647

Эътибор ва ғамғўрлик – инсоний бурч!

Бухоро вилоятида 9 май – «Хотира ва қадрлаш куни»га бағишланган тадбирлар доирасида уруш ва фронт ортида беқиёс фидокорлик намунасини кўрсатган фахрийларга алоҳида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилмоқда.

Сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бухоро академик лицейи раҳбарияти ҳамда ўқувчи ёшлар томонидан «Намозгоҳ» маҳалласида яшовчи II жаҳон уруши даврида фронт ортида хизмат қилган, ҳозирда 100 ёшни қаршилаётган меҳнат фахрийси Александра Ясакованинг хонадонига ташриф буюриб, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.

Талабалар томонидан билдирилган эзгу тилаклар, турли шеърлар ва иштирокчиларнинг байрамона хуш кайфияти фахрий онахонга мамнунлик бахш этди.

Text to speech