13 Апрел 2021 йил 481

Фирибгарлик қилган Уй-жой куммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Бухоро шаҳар бўлими мансабдори қўлга олинди

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида, Уй-жой куммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Бухоро шаҳар бўлими мансабдори Х.С. “АОЖ” масъулияти чекланган жамият раҳбари А.О.ни алдаб, унинг ишончини суиистеъмол қилиб, у раҳбарлик қилиб келаётган жамият томонидан Бухоро шаҳридаги кўп қаватли уйларда бажарилган таъмирлаш ишлари эвазига тўланмасдан қолган 23,6 млн. сўмлик пул маблағларини ваколатли танишлари орқали ундириб бериш эвазига ушбу сумманинг 10 фоизи, яъни 2.360,0 минг сўм пул маблағларини беришни талаб қилиб, Бухоро шаҳар “Хўжа Мушкин” маҳалласи “Алпомиш” кўчасида жойлашган “Умар ибн Хаттоб” масжиди олдида кимёвий ишлов берилган 2.300.000 сўм пулларни олган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech