4 Май 2023 йил 195

Фоҳишахона ташкил қилган яна бир аёл ушланди

2023 йил 11 апрель куни соат 22:00 ларда Бухоро тумани "Лоша" маҳалласида яшовчи,  1996 йилда туғилган М.Д. исмли аёл Бухоро шаҳар Дилкушо кўчасидаги уйида бир эркак ва аёлнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бериб, эвазига 900 минг сўм пулларни олганлиги вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ  ППХ батальони 1-отряд ходимлари томонидан аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech