10 Май 2021 йил 956

Гиёҳванд моддаларнинг ғайриқонуний айланишига қарши курашиш юзасидан Олот туманида ўтказилган тезкор тадбирда томарқасида “кўкнор” етиштираётган шахс аниқланди

Олот тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудида гиёҳванд моддаларнинг ғайриқонуний айланмасига қарши курашиш борасида қатор тезкор ҳамда профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг бирида Олот тумани Халифа маҳалласида яшовчи, нафақахўр, Э.Б. ўзининг яшаш хонадони томорқа ерига таркибида гиёҳванд моддалар сақлаган 4 туп ўсимликни қонунга хилоф равишда экиб етиштираётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида вилоят Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлими томонидан берилган эксперт хулосасига кўра ушбу ўсимликлар, таркибида гиёҳванд моддалар сақлаган “Кўкнор” ўсимлиги эканлиги тасдиқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Э.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech