11 Апрел 2023 йил
442
Ғиждувон туманида қуролни қонунга хилоф равишда сақлаган шахс аниқланди
Ғиждувон тумани ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган “Хавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбирлари давомида туманнинг «Хавзак» маҳалласида яшовчи, 1949 йилда туғилган O.С. исмли шахс ўз яшаш хонадонида 16 калибрли, икки силлиқ милли, 72452-рақамли, «Тоз-Б»-моделли отиш учун яроқли бўлган жанговар ўқ отар қуроллар туркумига кирувчи ов қуролини тегишли рухсатномасиз, қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ундан ушбу ов қуроли тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан O.С. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.