4 Август 2021 йил 455

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессиясида Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев ҳисобот берди.

Жорий йилнинг 3 август куни вилоят ҳокимлиги мажлислар залида карантин талабларига тўла риоя қилинган ҳолда “ZOOM” платформаси орқали ташкил этилган Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессия ишида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига вилоятдан сайланган сенаторлар, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, доимий комиссиялар раислари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар-туманлар ҳокимлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, бошқарма ва ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибидаги масалалардан бири бўлган жорий йилнинг 6 ойи давомида вилоятда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва профилактикасини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашишнинг ҳолати юзасидан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев ҳисобот берди.

Полковник Шухрат Алиев ўз нутқида 6 ой давомида ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва жиноятчиликни жиловлаш борасида, шунингдек ходимларга яратиб берилган шарт-шароитлар, хизмат ва иш самарадорлигини оширишга қаратилган ижобий ишлар билан бир қаторда, йўл қўйилган тизимли камчиликлар, давлат ва жамоатчилик ташкилотлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар  ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар хусусида гапирди.

Сессияда иштирок этаётган сенатор ва депутатлар, оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига атрофлича жавоб бериб, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашишда уларнинг ҳамкорлигини алоҳида таъкидлади ва келгусидаги вазифаларни амалга оширишда янада фаол ишлаш юзасидан келишиб олинди.

Text to speech