Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессиясида Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев вилоят 3-секторлари фаолияти юзасидан ҳисобот берди.
Мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, ZOOM платформаси орқали ташкил этилган сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, доимий комиссиялар раислари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар-туманлар ҳокимлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, бошқарма ва ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия кун тартибидаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” бўйича 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар” тўғрисида вилоят сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Жумладан, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев ҳам вилоятнинг 3-секторига қарашли Ғиждувон, Шофиркон ҳамда Вобкент туманлари, шунингдек қолган барча шаҳар-туманлар 3-секторларида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.